22:30 | 17.04.22 57
Видео: Хоразмда маст ҳайдовчи сабаб 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
ЙҲХХ ҳолат юзасидан маълумот берди
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида маст ҳайдовчи сабаб 6 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса шаҳарнинг Хонқа кўчасида юз берган. Ҳодисага юк автомобили ҳайдовчсининг машина бошқараётган пайтда мастлиги сабаб бўлган.
«Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар йўқ», дейилади хабарда. Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Аввалроқ Тошкентда 5 та автомобиль тўқнашганди. Шунингдек, Тошкентда «Malibu» иккита «Spark» билан тўқнашгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда «КамАЗ» «Lacetti» билан тўқнашиб кетган.