Видео: Хоразмда маст ҳайдовчи сабаб 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Хоразм вилояти Урганч шаҳрида маст ҳайдовчи сабаб 6 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Кадр: Telegram
Маълум қилинишича, ҳодиса шаҳарнинг Хонқа кўчасида юз берган. Ҳодисага юк автомобили ҳайдовчсининг машина бошқараётган пайтда мастлиги сабаб бўлган.
Аввалроқ Тошкентда 5 та автомобиль тўқнашганди. Шунингдек, Тошкентда «Malibu» иккита «Spark» билан тўқнашгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда «КамАЗ» «Lacetti» билан тўқнашиб кетган.