Жаҳон - 20:24 · 18.04.2022

Бразилияда ковид сабабли ўрнатилган фавқулодда ҳолат бекор қилинди

Бразилия ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли жорий қилинган фавқулодда ҳолат режимини бекор қилди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: «Os Guedes»

Мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Марсел Кейрога бу бўйича маълумот берган. «Эпидемиологик вазиятнинг яхшиланиши, эмланишнинг юқори суръатлари ва давлат соғлиқни сақлаш тизимининг ёрдам кўрсатиш имкониятлари туфайли фавқулодда ҳолат тугаганини эълон қиламиз. Яқин кунларда ушбу қарорни мустаҳкамловчи норматив акт ишлаб чиқарилади», — дейди вазир.

Шунингдек, расмий бу пандемия тугаганини англатмаслиги, ижобий динамикага қарамай, Бразилияда коронавирус ҳали ҳам жиддий муаммо эканини таъкидлаган.

Аввалроқ Молдовада ковид сабабли ўрнатилган фавқулодда ҳолат бекор қилинганди.