Жамият, Фарғона - 21:26 · 18.04.2022

Фарғона вилоятида зилзила содир бўлди

Фарғона вилояти Қува туманида 2 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг хабар қилишича, Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан 20:52 да зилзила содир бўлган. Эпицентр: Фарғона вилояти Қувасой шаҳри.

Зилзила координаталари: 40,45 градус шимолий кенглик; 71,99 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 15 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 250 километр жануби-шарқда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи: Қува туманида 2 балл, 8 километр.

Аввалроқ (17 апрель куни) Бухоро вилояти Пешку туманида 3,5 балли зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.