20:28 | 18.04.22 400
Ҳиндистонда иссиққа чидамли вакцина ишлаб чиқилмоқда
У сичқонларда муваффақиятли синовдан ўтган
Ҳиндистонлик мутахассислар иссиқликка чидамли коронавирус вакцинасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда «Hindustan Times» хабар берди.

Келтирилишича, ковидга қарши препарат «Mynvax» компанияси томонидан ишлаб чиқилмоқда. Вакцина 37 даража цельсийда тўрт ҳафта давомида ва 100 даража иссиқликда 90 дақиқа давомида сақланиши мумкин.
Препарат сичқонларда синовдан ўтказилган ва коронавируснинг турли хил штаммлари, жумладан, «дельта» ва «омикрон»га қарши кучли антитанача ишлаб чиқарган.
Аввалроқ Ҳиндистонда ҳам коронавируснинг «ХE» штами аниқланганди. Шунингдек, мамлакатда сайёҳлар учун ўрнатилган ковид чекловлари ўзгарган.