Нукусда тирик чақалоқни ёриб, ўлимига сабаб бўлганларга суд ҳукми ўқилди

Нукусда шифокорлар вазифасини етарлича бажармагани сабаб чақалоқ вафот этгани хабар қилинганди. Олий суд матбуот котибининг маълум қилишича, шифокорларга ҳукм ўқилди.

Фото: «Bugun.uz»

Келтирилишича, 18 апрель куни жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди биносида жиноят ишлари бўйича Мўйноқ туман суди томонидан қуйидаги шахсларга оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинган:

  • Д.Абыллаева (1973 йилда Нукус шаҳрида туғилган, Қорақалпоғистон Ҳудудий перинатал маркази шифокори, оилали, 3 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган);
  • Р.Сайманова (1972 йилда Кегейли туманида туғилган, Қорақалпоғистон Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори, оилали, 2 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган);
  • Г.Калимбетова (1988 йилда Нукус шаҳрида туғилган, Қорақалпоғистон Патологик анатомия бюроси шифокори, оилали, 1 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган).

Мазкур ҳукмга кўра:

Д.Абыллаева Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми (25,168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми (бошқа жиноят иши доирасида)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 2 йил муддатга чақалоқларга реанимацион ёрдам бериш фаолияти билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этган ҳолда, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Р.Сайманова Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга узил-кесил ўташ учун 2 йил муддатга чақалоқларга реанимацион ёрдам бериш фаолияти билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан этган ҳолда, 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Г.Калимбетованинг хатти-ҳаракатларида Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжуд бўлмагани боис айбсиз деб топилиб, Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) 2-бандига асосан оқланди.

Аввалроқ Қашқадарёда шифокорлар лоқайдлиги сабаб янги туғилган чақалоқ вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023