10:52 | 18.04.22 206

Ўзбекистондаги автомактабларда ойлик тўлов қанчага ошгани маълум бўлди

Статистика қўмитаси бу бўйича маълумот берди

Ўзбекистонда ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархи бир ойда 13,3 фоизга ошди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг март ойида ҳайдовчиликка тайёрлаш бўйича курслар нархлари февраль ойига нисбатан 13,3 фоизга ошган. Кўрсаткич йил бошидан буён ўртача 13,9 фоизга қимматлашган.

Қайд этилишича, автомактабларда ойлик тўлов нархлари 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганд бир йилда ўртача 15,2 фоизга қимматлаган.

Аввалроқ Ўзбекистонда «стоянка» пули қанчага ошгани тўғрисида маълумот берилганди.