Жамият, Тошкент ш. - 16:06 · 18.04.2022

Ўзбекистонлик гимнастикачилар Тошкентда ўтказилган жаҳон кубогида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

Тошкент шаҳрида 15-17 апрель кунлари «UzAuto» компанияси ҳомийлигида бадиий гимнастика бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «UzAuto» ахборот хизмати

Ўзбекистон терма жамоаси илк бор 15 мамлакатдан иштирок этган спортчилар орасидан 4 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медали билан чемпионатда лидер бўлди.

Гимнастикачи Таҳмина Икромова кубокда 3 та олтин ва 1 та бронза медалини қўлга киритиб Ўзбекистон вакиллари орасида энг яхшиси бўлди. Яна Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ машқларида 1 та олтин ва 2 та кумуш медални олиб келди.

Фото: «UzAuto» ахборот хизмати

«UzAuto» жамоаси спортчиларни мазкур мусобақада эришган юқори натижалари билан табриклайди ҳамда жаҳон шоҳсупасида Ўзбекистон байроғини кўриш имконини яратганлиги учун миннатдорчилик билдирди.

Тошкентда ўтказилган гимнастика бўйича жаҳон кубоги якунлари:

Олтин медаль билан:

  • Тахмина Икромова – кўпкураш;
  • Тахмина Икромова – ҳалқа машқи;
  • Тахмина Икромова – булава билан машқлар.
Фото: «UzAuto» ахборот хизмати

Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ машқларида — учта тасма ва иккита копток билан машқларда:

Кумуш медаль билан:

  • Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ машқларида – кўпкураш;
  • Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ машқларида – ҳалқа машқларида.

Бронза медаль билан:

  • Тахмина Икромова – тасмадаги машқлар.

«‘UzAuto’ Ўзбекистон терма жамоасини ўтган мусобақаларда эришган мутлоқ ғалабаси билан табриклайди! Спортчиларимизга келгуси мусобақаларда ҳам ёрқин ғалабалар ёр бўлишини тилаб қоламиз!», дейилади хабарда.

Фото: «UzAuto» ахборот хизмати
Фото: «UzAuto» ахборот хизмати
Фото: «UzAuto» ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, «Ўзавтосаноат» кўп йиллардан буён миллий гимнастикага катта ёрдам кўрсатиб келмоқда, жорий йилнинг февралида «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси Шавкат Умурзоқов Ўзбекистон гимнастика федерацияси президенти этиб сайланганди.

Компания раҳбарияти бундан кейин ҳам ушбу хайрли анъанани давом эттириш ва спортчиларнинг юксак натижаларга эришиши учун барча шарт-шароитларни яратишни мақсад қилмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида