Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида тарвуз пишди. Ҳокимликнинг маълум қилишича, бу 2022 йилда республикада биринчи бўлиб пишган тарвуз ҳисобланади.
Фото: Чироқчи тумани ҳокимлиги
Хабарга кўра, Ўтамайли МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи 29 ёшли Солиҳ Ражабов ушбу маҳсулотларни етиштирган. У ўн беш сотихли томорқада иссиқхона ташкил этиб, эртапишар тарвузлардан 40 миллион сўмдан ортиқ даромад олишни мақсад қилган.
«Февраль ойида эккан тарвузларимиз 2 ойдан бироз вақт ўтиб пишди. Шу вақт оралиғида анча меҳнат қилдик», — дейди у. Маҳалла ёшлар етакчиси унга фаолиятини кенгайтириш учун имтиёзли кредит олиб бермоқчи эканини билдирган.
Фото: Чироқчи тумани ҳокимлиги
Аввалроқ бешариқлик деҳқон 60 кунда қовун етиштиргани хабар қилинганди.