Жаҳон - 16:15 · 18.04.2022

Россия ҳарбийларининг Украинадаги ҳаракатлари акс этган харита эълон қилинди

Америка урушни ўрганиш институти (Institute for the Study of War) 17 апрелдан 18 апрелга ўтар кечаси Украинадаги ҳарбий ҳаракатларнинг янги харитасини эълон қилди.

Фото: «Gazzettino»

Маълум қилинишича, Россия қўшинлари 16 апрель куни Украина Бош штабининг қаршилигига қарамай, Мариуполь портини қўлга киритган. Мутахассислар рус ҳарбийлари, эҳтимол, «Азовсталь» заводида қолган Украина кучларига чекинишни таклиф қилиши, улар эса оҳиригача жанг қилишини айтган.

Рус қўшинлари Изюм атрофида тўпланишда давом этгани, аммо ҳужум операцияларини ўтказмагани таъкидланган. Россия кучлари ҳозирда тўртта йирик операцияда иштирок этмоқда:

  • Асосий ҳаракат — Шарқий Украина;
  • Ёрдамчи ҳаракат 1 — Харьков ва Изюм;
  • Қўллаб-қувватловчи куч 2 — жанубий ўқ;
  • Ёрдамчи ҳаракат 3 — Суми ва шимоли-шарқий Украина.
Фото: «ISW»
Фото: «ISW»
Фото: «ISW»
Фото: «ISW»

Аввалроқ Украина чегарасидаги Россия қўшинларини кузатиш учун онлайн харита ишга тушганди. Шунингдек, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларнинг аввалги харитаси эълон қилинган.