Жаҳон, Илм-фан - 20:23 · 18.04.2022

Россияда коронавирус турларини аниқловчи реагентлар ишлаб чиқилди

«Роспотребнадзор» марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти секвенция учун коронавирусга чалинган беморлардан биоматериал намуналарни тайёрлаш учун маҳаллий реагентлардан фойдаланиш имконини берувчи методологияни ишлаб чиқди. Бу ҳақда «Известия» хабар берди.

Фото: «Известия»

Келтирилишича, бу вируснинг геномик кетма-кетлигини аниқлаш имконини беради. Унинг ёрдамида мутахассислар одам қайси штамм билан касалланганини билиши мумкин. Коронавирус геномларини секвенциялаш бўйича ишлар бир қанча босқичларни ўз ичига олади. Дастлаб вируснинг РНКси бемордан олинган намуналардан ажратилади. Кейин намуна махсус қурилма — секвенатор учун тайёрланади.

Аввалроқ Россияда ковидни аниқлайдиган тери тести синовдан ўтганди. Шунингдек, мамлакатда бурунга томизиладиган дунёдаги биринчи вакцина рўйхатга олинган.