Шавкат Мирзиёев Янги Ўзбекистон университети қурилиши билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, давлат раҳбарининг 2021 йил 23 июндаги қарорига мувофиқ, «Янги Ўзбекистон» университети ташкил этилган. Қарорда мазкур университет учун ер ажратиш, хорижий мутахассисларни жалб этган ҳолда замонавий ўқув кампуси лойиҳаси ишлаб чиқиш ва қуриш вазифаси белгиланган.

Тадимотда дастлаб ушбу лойиҳа кўриб чиқилган. Университет учун пойтахтнинг Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли кўчаси бўйида 30 гектар ер ажратилган. Мажмуа лойиҳаси Туркиянинг «Outdoor Factory» компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Унга кўра, бу ерда 5 та факультет учун ўқув бинолари, маъмурият, ўқитувчилар ва талабалар учун ётоқхоналар, ошхона, кутубхона, лаборатория, спорт саройи ва стадион барпо этилади.

Ҳозир бу ҳудудда Президент мактаби бор. Келгусида Президент таълим муассасалари агентлиги ҳам шу ерда жойлашади. Шу тариқа ҳудуд таълимга ихтисослашган яхлит мажмуа бўлади.

Давлат раҳбари мажмуани сифатли қуриш, ўқув биноларида буюк алломаларимиз сиймоси ва меросини акс эттириш, ёшларнинг ўқиши ва ҳаракатланиши учун қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берган.

Фото: Президент матбуот хизмати

 

Яна бир лойиҳа келгусида давлат музейларини реконструкция қилишга қаратилган. Унга кўра, биноларнинг архитектураси ва тарихий қийматини сақлаб қолган ҳолда ички шароитларини яхшилаш, замонавий техникалар билан жиҳозлаш режалаштирилган. Жаҳондаги машҳур музейлар тажрибаси асосида экспонатларнинг кўримлилигини ошириш, тарихий ашёларни безарар сақлаш, келувчиларга қулайликлар яратиш бўйича ҳамма жиҳатлар инобатга олинган. Бу ишлар натижасида музейларнинг кўргазма майдони кенгайиб, аҳоли ва сайёҳлар учун жозибадорлиги ошади.

Яшнобод туманидаги «Технопарк» ҳудудида аквапарк барпо этиш лойиҳаси ҳам истиқболли. Бунинг учун ҳозирда фойдаланилмай турган бино билан бирга 4,5 гектар ер мўлжалланган. Мажмуа тўғридан-тўғри чет эл инвестицияси эвазига барпо этилади. Бу ерда очиқ ва ёпиқ сув ҳавзалари, аттракционлар, тамаддихона, ўйин майдончалари бўлади.

Маълумки, мамлакатда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширилмоқда. Шунга мутаносиб равишда, Юнусобод туманидаги Астрономия парки ҳудудида гуллар боғи барпо этиш режалаштирилган. Бу жой аҳолининг маданий дам олиши, пойтахтимиз экологияси яхшиланиши учун яна бир омил бўлади.

Тақдимотда шаҳарлараро йўл инфратузилмасини яхшилаш чора-тадбирлари ҳам муҳокама қилинган. Хусусан, Поп тумани билан Наманган шаҳри ўртасидаги автомобиль йўлини кенгайтириш лойиҳаси кўриб чиқилган.

Президент бу ҳудуднинг рельефини инобатга олиб, йўлни ҳайдовчиларга қулай қилиб қуриш, инсонлар хавсизлигини биринчи ўринга қўйиш зарурлигин таъкидлаган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев 8 апрель куни Олмазор туманида жойлашган Ислом цивилизацияси маркази қурилиши билан танишганди. Шунингдек, ушбу марказ қурилиши учун тахминан 1 триллион 723 миллиалрд сўм ажратилиши маълум бўлганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023