Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов 15 суткага қамалгани айтилди

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов 15 суткага қамалгани ҳақида маълумот тарқалди. Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Фото: ksu.uz

Маълум қилинишича, 17 апрель куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани «Чақар» маҳалласида ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида, фуқаро Камолиддин Раббимов хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашган. Раббимов уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармаган.

Ҳолат юзасидан фуқаро Камолиддин Раббимовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (Майда безорилик), 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддалари (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан материаллар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун Шайхонтоҳур тумани судига юборилган.

Журналистлар ижодий уюшмасининг хабарига кўра, Камолиддин Раббимов суди якунланган ва жарима жазоси белгилаган.

Аввалроқ Россиялик саёҳатчи-блогер Максим Лимар квадрокоптер туфайли Ўзбекистондан Новосибирскка уча олмаганди. Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани суди фуқаро С.Б.га Президентни ҳақорат қилгани учун 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаганди.

«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади