Жамият, Сурхондарё - 10:20 · 18.04.2022

Сурхондарёда икки машина тўқнашиши сабаб ёнғин содир бўлди — видео

Сурхондарё вилояти Ангор туманида 14 апрель куни иккита машина тўқнашиши оқибатида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, воқеа 4Р-102 автомобиль йўлининг тумани ҳудудидан ўтувчи қисмида юз берган. Ангор-Жарқўрғон йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Nexia-3» ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши йўналишдан келаётган бошқа-бир «Nexia-3»га урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси сабаб машиналарнинг бирида ёнғин содир бўлган. Оқибатда ҳайдовчи О. ва 23 ёшли йигит Қ. ҳамда унинг 23 ёшли турмуш ўртоғи А.Ю. ёниб кетган.

Аввалроқ Сурхондарёда учта автомобиль тўқнашиб кетгани хабар қилинганди. «Cobalt» ёниб кетиши оқибатида йўловчи ҳалок бўлган.