Тошкент вилоятида ички ишлар ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал юз берди — видео

Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида ички ишлар органи ходимлари ва фуқаролар ўртасида келишмовчилик содир бўлди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳолат бўйича муносабат билдирди.

Кадр: Telegram/ @mobilmuxbiruz

Қайд этилишича, туманда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракат хавфсизлигига халақит бериб қулупнай савдоси билан шуғулланаётган фуқароларнинг жамоат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ички ишлар органлари ходимлари жалб этилган. Фуқаролар уларга қаршилик кўрсатиб жанжал кўтарган.

Юзага келган хавф зудлик билан бартараф этилиб, жамоат хавфсизлиги таъминланган. Жамоат тартибини бузган барча иштирокчиларнинг шахси аниқланиб, улар билан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Воқеа жойида қасддан ички ишлар органлари ходимларнинг қонуний талабларини бажармаслик, уларга қаршилик кўрсатиш каби чақириқлар қилган фуқаролар ҳам аниқланган.

«Бундай ҳодисаларни бўрттириш ва ички ишлар органлари ходимларини ёмонотлиқ қилиб кўрсатишга шайланган «жамоатчилик вакиллари» фаоллашганлигини инобатга олиб, ҳақиқий жамоатчилик назорати субъектларидан йўл ёқаларидаги тартибсиз савдо-сотиқ билан боғлиқ муаммолар, улар ортидан келиб чиқаётган йўл-транспорт ҳодисалари ва ҳоказо масалаларга кўпроқ эътибор қаратишларини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз», — дейди матбуот котиби.

Аввалроқ Қашқадарёда фуқаролар ва ички ишлар ходимлари ўртасида жанжал келиб чиққани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан тушунтириш бериб, ходимлар жамоат тартибини сақлаганини маълум қилган.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023