Жамият, Тошкент вил. - 19:55 · 18.04.2022

Тошкент вилоятида шер 3 ёшли бола ва унинг оиласига ҳамла қилди — фото

Тошкент туманидаги маҳаллада 7 апрель куни сут олишга дўконга чиқаётган оилага шер боласи ҳамла қилиб, ташланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ekologuz» канали хабар бермоқда.

Фото: Давлат экология қўмитаси

Таъкидланишича, хонадонда ноқонуний шер боласи сақланаётгани ҳақида Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси расмий Telegram каналида мақола чиққан. Унда 2004 йилда туғилган фуқаро Ш.А. Африка шери боласини ноқонуний сақлаб келаётгани боис олиб қўйилгани ва питомникка суд қарори қабул қилингунига қадар топширилгани айтилган.

Фото: Давлат экология қўмитаси

Аммо мақолада қайд этилган шер боласи ноқонуний сақланаётгани учун эмас, балки Тошкент тумани Ҳасанбой ҳудуди Бахор МФЙ Наврўз кўчасида 3 ёшар болага, боланинг оила аъзоларига ҳамла қилгани учун олиб қўйилган. Келтирилишича, 7 апрель куни соат 17:30 атрофида сут олишга дўконга чиқаётган маҳалладаги оилага шер боласи ҳамла қилиб ташланган.

Фото: Telegram / @ekologuz

Она боласини ҳимоя қилмоқчи бўлган, аммо шер болани тишлаб ташлаган. Она ўз вақтида ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилган. Ҳолатга гувоҳ бўлган боланинг ҳомиладор янгаси воқеа жойида қўрқиб, стресс ҳолатга тушиб қолган. Гувоҳлик билдирилишича, шер кўчага айлантиришга олиб чиқилган бўлган.

Фото: Telegram / @ekologuz

Ҳозирда бола Тошкент шаҳридаги Мирзо Улуғбек тумани 2-сонли болалар жарроҳлик клиникасида даволанмоқда. У 7 апрель куни оғир аҳволда клиникага олиб борилган.

Фото: Telegram / @ekologuz

Боланинг холаси шер сақлаб келган оила бола ва унинг оиласига босим ўтказиб келаётганини билдирган.

Аввалроқ Самарқандда ушланган шер боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилгани ҳақида хабар берилганди.