Тошкент вилоятида ЙТҲ: 2 киши ҳалок бўлди, уларнинг бири 12 ёшда

Тошкент вилояти Янгийўл туманида 18 апрель куни «Lada-Largus» ва «Isuzu» ўртасидаги ЙТҲ сабаб 2 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, соат 06:15 да М-39 автомобиль йўлининг 829-километрида ҳайдовчи — 1980 йилда туғилган У.И. «Lada-Largus» автомобилида ҳаракатланаётиб, ухлаб қолган. Оқибатда йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган ҳайдовчи — 1976 йилда туғилган У.У. бошқарувидаги «Isuzu» русумли юк автомобилининг орқа томонига тўқнашган.

Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Ҳодиса сабаб «Lada-Largus» йўловчилари — 1983 йилда туғилган М.О. ва 2010 йилда туғилган О.Ж. олган оғир тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган. Шунингдек, яна бир йўловчи шифохонага ётқизилган.

Фото: Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати

Мазкур ЙТҲ юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Барча ҳайдовчилардан чарчоқ ҳолатида транспорт воситасини бошқармасликларини, қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз», дейилган хабарда.

Аввалроқ Хоразмда маст ҳайдовчи сабаб 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент вилоятида икки йўловчи автобуси пойга ўйнаши оқибатида ЙТҲ содир бўлган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023