Жамият - 19:10 · 18.04.2022

Хавфсизлик камари тақмаган йўловчи қанча жарима тўлайди?

Ички ишлар вазирлиги мутахассиси, подполковник Азиз Раҳматуллаев олд ўриндиқдаги йўловчи хавфсизлик камарини тақмаса, қанча жарима тўлаши ҳақида маълумот берди. Мутахассис бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 18 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида гапирди.

Фото: «ПопМех»

Маълум бўлишича, бундай холатда йўловчи базавий ҳисоблаш миқдорининг иккидан бир қисми миқдорида жаримага тортилади. Ҳозирги кунда БҲМ 270 минг сўм эканидан келиб чиқиб, мазкур қоидабузарлик учун жарима 135 минг сўмни ташкил этади.

Маълумот ўрнида, 1 майдан кучга кириши режалаштирилган йўл ҳаракати қоидаларида автомобиль ҳайдовчиси ва унинг олд ўриндиғидаги йўловчилар ҳаракатни бошлашдан олдин хавфсизлик камарларини тақиб олишлари шартлиги белгиланганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ автомобилнинг олд ўриндиғидаги йўловчи хавфсизлик камарини тақмаса, жаримани йўловчининг ўзи тўлаши ҳақида хабар берилган. Шунингдек, Ўзбекистонда автомобиль олдидаги йўловчи қандай ҳолатларда «ремень» тақмаслиги мумкинлиги бўйича маълумот берилган.