23:58 | 18.04.22 189

Хоразмда қуёш ботиши, кўчада намоз ўқиётган таиландлик муслималар, юртини ҳимоя қилаётган украиналик болалар — 18 апрель суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз

Бугуннинг энг сара ва қизиқарли суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров
Фото: «Bugun.uz» / Шоҳруҳ Ҳайдаров

Бугунги тўпламни гўзал Хива шаҳридан бошлашга қарор қилдик. Фотомухбиримиз Ичан қалъа ва аэропортдан қуёш ботишини суратга туширди. Тарихий Хоразмдан фотогалерея тез орада сайтимизда эълон қилинади. Ҳозирча «ҳамир учидан патир».

Фото: Telegram / @nowarmetro

Россиянинг Ульяновск шаҳрида мустақил ва холис (рус пропогандасидан ҳоли) нашрларни эслатувчи қайдлар пайдо бўлди. У ерда қайд этилган нашрлар мамлакатда «хориж агенти» деб эълон қилинган ва ҳарбий цензура сабаб блокланган.

Фото: Киев шаҳар давлат маъмурияти
Фото: Киев шаҳар мэрияси
Фото: «Anadolu Agancy»

Исроил ва Фаластин ўртасидаги баҳсли ҳудудда жойлашган Ал-Ақсо масжидига яҳудийлар куни кеча бўлиб ўтган мусулмонлар ва Исроил полицияси ўртасидаги тўқнашувдан кейин қуролли кучлар ҳимоясида кириб келмоқда.

Фото: «Getty Images»

Бразилия кўчаларида маскарад тадбири учун махсус костюм кийган аҳоли.

Фото: «AFP»

Хитойнинг Нингбо шаҳрида картинг йўлакларида фойдаланиш учун бўялган шиналар.

Фото: «Getty Images»

Таиланд масжидларида намозини адо этаётган муслима аёллар.

Фото: «Xinhua»

Яна Хитой. Яна(да) ривожланган, илмга эътибор берган Хитой. Суратда Ҳайкоу кўрфазида фойдаланишга топширилган янги кутубхона.

Фото: «AP»
Фото: Telegram / @V_Zelenskiy_official

Украиналик болалар. Бошқа изоҳ шарт эмас.