Андижон, Жамият - 23:18 · 19.04.2022

Андижонда 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Андижон туманида 19 апрель куни 5 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Таъкидланишича, соат 09:00 да туманнинг Қўшариқ МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4P-116 автомобиль йўлининг 4-километрида ҳайдовчилар:

  • 2002 йилда туғилган С.С. бошқарувидаги «Lacetti» русумли;
  • 1993 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги яна бир «Lacetti» русумли;
  • 1999 йилда туғилган Ш.Э. бошқарувидаги «Damas» русумли;
  • 1987 йилда туғилган З.Т. бошқарувидаги «Tico» русумли;
  • 1986 йилда туғилган Ф.Ш. бошқарувидаги «Nexia» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Оқибатда «Damas» автомобили ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Андижон тумани ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Хоразмда маст ҳайдовчи сабаб 6 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлганди.