Бухоро, Жамият - 10:30 · 19.04.2022

Бухорода қурилиш моллари цехи ёниб кетди — видео

Бухоро шаҳрида 19 апрель куни қурилиш моллари цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, ҳодиса соат 01:50 да шаҳарнинг Саноатчилар кўчасида жойлашган қурилиш моллари цехида юз берган. Воқеа жойига 11 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, ёнғин соат 03:57 батамом ўчирилган.

Ёнғинда цехнинг 1500 квадрат/метр майдонда том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида цехнинг 10 000 квадрат/метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган. Бунинг оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Аввалроқ Самарқандда машина-трактор парки ёниб кетгани ҳақида хабар берилганди. Ёнғин салкам 1 соатда ўчирилган.