«Дўстлик» боғида «Яшил Тошкент» экологик байрами ўтказилади

Тошкент шаҳридаги «Дўстлик» боғида 23 апрелда кенг кўламли «Ўзбекистон яшил мактаблари» ижтимоий дастурининг навбатдаги босқичи якунланганига бағишланган «Яшил Тошкент» экологик байрами ўтказилади.

Ижтимоий дастурнинг ташаббусчиси ва ташкилотчиси — «Ўзбекистон экологик қурилиш кенгаши» ўз фаолиятини 2019 йилда бошлаган нотижорат нодавлат ташкилоти. Кенгаш ўз фаолияти давомида аҳолининг экологик билимларини ошириш ва ўсиб бораётган урбанизация шароитида барқарор ривожланиш тамойилларини жорий этишга қаратилган турли акциялар, семинарлар ва тренинглар ўтказди.

2021 йил ноябрда кенгаш иштирокида «Экология ва қаттиқ маиший чиқиндиларни саралаш» модули доирасида Тошкент ўқитувчиларини ўқитишга оид экологик лойиҳа иш бошлади. Бу дастурга Президентнинг 2020 йил 15 декабрдаги ПҚ-4925-сонли «Тошкент шаҳрида маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга оширишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарори асос бўлди.

Хатти-ҳаракат дастури ишлаб чиқилди ва Тошкент шаҳридаги 50 та мактабда жорий этилди. Эколог-экспертлар педагоглар билан ҚМЧни саралаш бўйича таълимий воситаларни ўртоқлашди. 200 нафар педагогга тренинг ўтказилди ва улар, ўз навбатида, қарийб 6000 нафар ўқувчи билан таълимий сабоқлар ўтди. Машғулотлар доирасида болалар қаттиқ маиший чиқиндиларни қандай саралаш яхши эканини, сараланган чиқиндидан нима ишлаб чиқарилишини ва бундай тадбирлар атроф-муҳитга юкламани камайтиришга қандай ёрдам беришини билиб олди.

Чиқиндини саралаш керакми ёки йўқ деган савол бугунги кунга келиб ўртага ташланмаяпти. Жаҳон банкининг маълумотларига кўра, Ўзбекистонда тақрибан 9 миллион тонна чиқинди чиқарилади. Тошкент ифлословчи шаҳарлар орасида етакчи ўринда туради. Йилига 1 миллион тонна қаттиқ чиқинди пойтахт ҳиссасига тўғри келади ва ҳар куни 2 минг тонна чиқинди юзага келади. Тасаввур қила оласизми? Дейлик, ўртача автобус 5 тонна келади. Кунига 2000 тонна чиқинди — бу ҳар куни 400 тадан автобусни ташлаб юбориш деганидир.

Хатти-ҳаракат дастури мактабдан ҳар бир оилага қарата барқарор экологик кўникмалар шаклланишига йўналтирилгандир. Лойиҳа доирасида ўқувчи билим олиб, кейин ота-онаси ва яқинларини саралашга ўргатади. Шу тариқа, тренинг — бу янги экологик билимлар таълимий занжирининг босқичларидан бири.

Лойиҳада Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Тошкент ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаол қатнашдилар. Жорий йил февралида ШХТБ услубиётчилари билан тренинглар ўтказилди, улар мазкур муаммога катта қизиқиш билдирди. Лойиҳа Ўзбекистондаги Швейцария элчихонаси кўмагида ўтмоқда.

«‘Яшил Тошкент’ тадбирининг расмий қисмида ўқитувчи ва услубиётчиларга сертификатларни, шунингдек дастуримиз билан изчил ишлаган ва барча тадбирларни амалга оширишда ҳар томонлама кўмаклашган Халқ таълими вазирлиги маъмурлари ва бўлинмалар раҳбарларига миннатдорлик хатларини тантанали топшириш режалаштирилган», — дейди халқаро эксперт ва «Ўзбекистон экологик қурилиш кенгаши» асосчиси Темур Аҳмедов.

Тадбир дастурида болалар концерти ва болалар учун фаолият ҳудуди режалаштирилган. Байрам иштирокчилари интерактив шаклда кимёвий тажрибалар билан танишишлари, роботлар йиғишлари ва ижодий фаолият билан шуғулланишлари мумкин. Бу дастур STEAM-таълим (science, technology, engineering, arts and maths) давлат стратегияси билан тўлиқ мувофиқликда ўтказилмоқда.

Экология, атроф-муҳит озодалиги ва чиқиндиларни саралаш мавзусида расмлар танловини ўтказиш режалаштирилган. Байрам куни боғда электромобиллар, қуёш панеллари ва бошқа экологик техника намуналари намойиш этилади, болалар ва уларнинг ота-оналари уларни томоша қилибгина қолмай, амалиётда синаб ҳам кўришлари мумкин бўлади.

Расмий қисмнинг бошланиши 11:00 да, байрам 17:00 гача давом этади. Тадбирни ёритиш учун ОАВ вакиллари, болгерлар ва барча қизиққанларни таклиф этамиз.

Каналларимизга обуна бўлинг:
Instagram: https://instagram.com/uzgbc?igshid=YmMyMTA2M2Y=
Facebook: https://www.facebook.com/gbcuz

Ҳамкорлик масалалари бўйича:
+99899 461 42 19 Темур Ахмедов
@mail: Temur@temur.green

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023