8:40 | 19.04.22 381

Эмомали Раҳмон тожик-қирғиз чегараси ҳақида гапирди

Тожикистон президенти масала қандай ҳал қилинишини айтган

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Қирғизистон билан чегара масалалари тезроқ ҳал этилиши тарафдори эканини айтди. Бу ҳақда «Knews» хабар берди.

Фото: «tajinfo»

Президент Сўғд вилоятига сафари доирасида Исфара шаҳри аҳолиси билан суҳбатда бу ҳақида гапирган. У қирғиз-тожик чегарасини демаркация ва делимитация қилиш «асосий масалалардан бири» экани ва уни музокаралар йўли билан ҳал этиш тарафдори эканини айтган.

Тожикистон президентининг сўзларига кўра, икки давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича 2002 йилдан буён 170 дан ортиқ учрашув ва музокаралар ўтказилган. Икки давлат ўртасидаги 987 километрлик чегаранинг 663,7 километри, яъни чегара чизиғининг 68,4 фоизи аниқланиб, келишиб олинган. Эмомали Раҳмон мавжуд муаммоларни манфаатли ечим орқали ҳал қилиш тарафдорилиги, бироқ бу жуда мураккаб жараён бўлиб, мутахассислардан кўп вақт ва куч талаб этилишини айтган.

Тожикистон раҳбари аҳолини ҳиссиётларга берилмасликка чақирган. Исфараликларга қўшнилар билан ўзаро ҳамжиҳатлик ва яхши қўшничилик муҳитида яшаш ва ишлаш, улар билан дўстона ҳамкорликни йўлга қўйиш, бағрикенг бўлиш, ҳис-туйғуларга берилмасликка чақирган.

Маълумот ўрнида, аввалроқ Садир Жапаров қирғиз-тожик можаросига муносабат билдириб, қўшни давлат раҳбарларини ҳақорат қилмасликка чақирганди.


Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

Бугундан Green Card учун аризаларни топшириш бошланади

17:30 | 04.10.23 609
Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

Тошкентда Женисбек Пиязов номидаги биринчи профессионал вокал мактаби очилди

14:57 | 04.10.23 358
Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

Марказий банк AVO bank’ка кредит бериш ва депозит операцияларини амалга оширишни тақиқлади

13:18 | 04.10.23 379
Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

Тошкент метрополитенида поезд тормози ишламай қолди

12:30 | 04.10.23 703
AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

AquathermTashkent 2023 кўргазмасида AKFA Group радиаторларнинг дизайнерлик қатори тақдим этилади

12:00 | 04.10.23 273
Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

Рақамли технологиялар вазири «Киберхавфсизлик саммити – Марказий Евроосиё, CSS 2023» конференциясида иштирок этди

10:51 | 04.10.23 319