Жаҳон, Иқтисод - 12:45 · 19.04.2022

«Европа Россия газига қарам, лекин Франция эмас» — Эммануэль Макрон

Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакати Россия газига муҳтож эмаслиги ҳамда санкция қўллашда давом этишини маълум қилди.

Фото: «edaily.com»

Қайд этилишича, Париж Россиядан газ ва нефтга эмбарго қўйишни қўллаб-қувватлайди. Унинг сўзларига кўра, ҳозир ҳукумат бошқа мамлакатлардан газ сотиб олиш устида ишламоқда. Шунингдек, Россиядан газ ва нефтга эмбарго қўйишни қўллаб-қувватлаш ниятида эканини билдирилди.

Қолаверса, президент Россия нефтига эмбарго қўйиш масалалари унинг ташаббуси билан эмас, балки кейинга сурилганини айтди.

«Европа Россия газига боғлиқ, лекин Францияга бу керак эмас», — деди Макрон.

Аввалроқ Франция Россия таҳдидига жавобан ядровий сувости кемаларини Атлантикага жойлаштиргани ҳақида хабар берилганди.