Жаҳон - 9:40 · 19.04.2022

iPhone 14’нинг макетлари намойиш қилинди — фото

«ShrimpApplePro» инсайдери iPhone 14 серияси барча смартфонларининг макетларини намойиш қилди. Бу ҳақда «Phone Arena» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Расмда ўлчамлари, дюймларда кўрсатилган тўртта моделнинг металл шакллари кўрсатилган. Тасвирда iPhone 14 мини моделининг йўқлиги «Apple» бундай смартфонларни ишлаб чиқаришдан воз кечишга қарор қилганини тасдиқлайди. Бунинг ўрнига иккита 6,1 дюймли моделлар мавжуд, улар iPhone 14 ва iPhone 14 Pro ва яна бир жуфт 6,7 дюймли iPhone 14 Max ва iPhone 14 Pro Max.

Фото: «Phone Arena»

Смартфонларда кузатиладиган яна бир ўзгариш иккала Pro модель камерасидаги ҳажмининг ошишидир. iPhone 14 Pro моделларидаги камера iPhone 13 Pro ва Pro Max камераларидан 25-35 фоизга каттароқ бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ янги iPhone 14’нинг суратлари эълон қилинганди. Шунингдек, iPhone 14’нинг дизайни ва тахминий нархи маълум қилинган.