Жаҳон - 20:01 · 19.04.2022

Испанияда қатъий ковид талабларидан бири олиб ташланди

Испания ҳукумати 20 апрелдан ёпиқ жойларда тиббий ниқобларини мажбурий тақишни бекор қилади. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум қилинишича, тиббиёт муассасалари, дорихоналар, қариялар уйлари ва жамоат транспортида ҳамон ниқоб тақиш зарур. Ҳукумат қарори коронавирус туфайли касалхонага ётиш даражасининг сезиларли даражада камайгани билан изоҳланган. Бугунги кунда касалхонада бандлик даражаси 4 фоиздан ошмайди. Шунингдек, мамлакат аҳолисининг 85 фоиздан ортиғи вакцинасининг иккинчи дозасини олган.

Аввалроқ Бразилияда ковид сабабли ўрнатилган фавқулодда ҳолат бекор қилинганди. Шунингдек, Жанубий Корея ковид чекловларини юмшатиши маълум бўлган.