Камолиддин Раббимовнинг ўзи атрофидаги воқеаларга изоҳ берди

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов 17 апрель куни ички ишлар органи ходимлари фаолиятига аралашгани ҳамда унга нисбатан тегишли чора кўрилгани хабар қилинганди. Фуқаро ижтимоий тармоқлар орқали бўлиб ўтган воқеаларга изоҳ берди.

Фото: Facebook / @Kamoliddin Rabbimov

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани «Чақар» маҳалласида 17 апрель куни ўтказилаётган санитария-профилактик тадбирлар жараёнида Камолиддин Раббимов хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг фаолиятига асоссиз аралашганди. Раббимов уларнинг ишига тўсқинлик яратиб, қонуний талабларини бажармаган. Ҳолат юзасидан белгиланган тартиб асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.

Келтирилишича, 18 апрель куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Раббимов (1977 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) ва Ш. Самандаров (1997 йилда Хатирчи туманида туғилган) га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган. Судда сиёсатчига нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Фуқаро томонидан келтирилган апелляция шикояти Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, судининг қарори ўзгартирилган. Унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Шунингдек, Камолиддин Раббимов мазкур ҳолат юзасидан изоҳ бериб, фуқаролардан ушбу вазиятни сиёсийлаштирмасликни сўраган.

«Ассалому алайкум қадрли дўстлар, мени тақдиримга бефарқ бўлмаганингиз учун барчангизга рахмат. Хозир уйдаман, ҳаммаси яхши. 17 апрель, кечки соат 19:00 атрофида Чорсу бозори ёнида рейд бўлаётганди, қонун устуворлигини шахсий талқинимда ўлчаб, ушбу вазиятга аралашган эдим.

Лекин мен ИИВ ходимларининг ишларига аралашганим хато эканини тушунаман. Менга нисбатан қонун моддаларига кўра, жарималар белгиланган, уларни ўз вақтида тўлаш ниятидаман. Қолган тафсилотларини кейинчалик билдиришга ҳаракат қиламан. Илтимос, бу ишни сиёсийлаштирмаслигингизни сўрайман. Бу ерда мен томонимдан йўл қўйилган хатолар мавжуд эди. Ҳаммага каттадан-катта рахмат!», — дейди у.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023