«Kia» ва «Hyundai» автомобиларини етказиб бериш муддати узайтирилди
«Kia» ва «Hyundai» автомобиларини етказиб бериш муддатлари сезиларли узайтирилди. Айрим машиналарни 1,5 йилдан кўпроқ кутишга тўғри келади.
The Korea Times маълумотларига кўра, 2022 йил март ойи ҳолатига кўра, «Hyundai» ва «Kia» брендларининг бажарилмаган буюртмалари 1 миллионга яқин орқада қолган. Бу катта навбатларни келтириб чиқаради ва харидорларни аналогларни излашга мажбур қилади.
Бутун дунёдаги автомобиль ишлаб чиқарувчилари коронавирус пандемияси ва иқтисодий инқироз оқибатлари туфайли автомобиль ишлаб чиқаришда узилишларга дуч келмоқда. Кореянинг икки брендлари ҳам қийинчиликларга дуч келди. Харидорлар янги машиналарини бир ярим йилгача кутишларига тўғри келади.
The Korea Times газетасининг ёзишича, «Hyundai» ва «Kia» 2021 йилнинг бошида янги автомобилларга 100 мингта буюртма берган. 2022 йилнинг март ойида бу кўрсаткич 5 баробарга ошиб, 500 мингтага етди. Бундан ташқари, автомобиль ишлаб чиқарувчилар аввалроқ бажара олмаган буюртмалар мавжуд. Шундай қилиб белгиланган муддатда ишлаб чиқарилмаган автомобилларнинг умумий сони 1 миллионга етди. Кечикишларнинг асосий муаммоси компонентларни этказиб беришдаги узилишлардир.
Мажбуриятларни ўз вақтида бажармаслик янги машиналар учун катта навбатларни келтириб чиқарди. Шундай қилиб, «Kia K5» харидорлари ўз машиналарини 5 ойдан 11 ойгача кутишга мажбур. «Hyundai Ioniq 5»ни сотиб олганлар эса бир йилдан кўпроқ кутишларига тўғри келади. Янги «Kia Sportage Hybrid» ва «Sorento Hybrid» учун энг узун навбат — бир ярим йил. Ушбу нохуш ҳолат кўпчиликни аналогларни излашга мажбур қилади, бу албатта харидорларга ноқулайлик туғдиради.