Илм-фан - 20:04 · 19.04.2022

Кимларнинг эмланганидан кейин ковидга чалиниши юқори бўлади?

Психоз, биполяр аффектив бузилиш ва гиёҳвандликка чалинган одамларнинг коронавирус юқтириш эҳтимоли 14 фоиздан ошади. Бу ҳақда «JAMA Network» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Келтирилишича, Сан-Францискодаги Калифорния университетининг америкалик олимлари шундай хулосага келган. Буни анқилаш учун ўтказилган тадқиқотда ковидга қарши эмланган 263 697 нафар бемор маълумотлари таҳлил қилинган.

Шу билан бирга, тадқиқот иштирокчиларнинг 50 фоиздан ортиғи беш йил ичида камида битта руҳий касалликка чалинган. Натижада, 65 ёшдан ошган психоз, биполяр аффектив бузулиш билан оғриган беморларда касал бўлиш эҳтимоли соғлом психикага эга бўлганларга нисбатан 14 фоиздан кўпроққа ошган.

Шунингдек, бемор қанчалик ёш бўлса, коронавирус билан касалланиш эҳтимоли шунчалик кам бўлган.

Аввалроқ коронавируснинг қандай кечишини аниқлаш йўли топилганди. Шунингдек, Япония олимлари коронавирусга қарши қоплама ишлаб чиққанди.