Жамият - 14:05 · 19.04.2022

Миллий гвардияга бир қатор ваколатлар берилмоқда

Ўзбекистон Миллий гвардиясига қонунчилик асосида бир қатор ваколатлар берилмоқда. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев Telegram каналида эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Миллий гвардия органлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг қуйидаги моддалари бўйича ҳуқубузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ва жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга ҳақли эканлиги белгиланмоқда:

  • 187-моддасининг биринчи қисми (Жамоат жойларида алкоголь махсулотини истеъмол қилиш);
  • 188-модда (Вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш);
  • 188-2-модда (Вояга етмаган шахснинг кўнгил очиш (дам олиш) жойларида тунги вақтда бўлишига йўл қўйиш);
  • 192-модда (Маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузиш) бўйича.

Шунингдек, Миллий гвардия органларининг мансабдор шахслари кодекснинг 61, 183, 184-2, 184-3, 185, 185-1 (Божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлардан ташқари) 185-2, 185-3, 186-моддаларида, 187-модданинг иккинчи қисмида, 188-1, 188-3, 189, 189-1, 190, 191, 194-1, 195-1, 196 (Миллий гвардияга тегишли қисми бўйича) ва 210-1- моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқубузарликларни аниқлаган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузади ва белгиланган тартибда судга кўриб чиқиш учун юбориши белгиланмоқда. Лойиҳа депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Аввалроқ Миллий гвардияга жамоат тартибини сақлашга оид яна бир ваколат берилиши ҳақида хабар берилганди.