Жаҳон - 20:03 · 19.04.2022

Пандемия узайишига сабаб бўлувчи омил маълум қилинди

Россиялик вирусолог, тиббиёт фанлари номзоди Павел Волчков Хитойда COVID-19 билан касалланишнинг кескин ўсиши дунёда коронавирус пандемиясини узайтирадиган омил эканини айтди. Бу ҳақда «URA.ru» хабар берди.

Фото: «El Colombiano»

Мутахассисга кўра, Ер сайёрасида пандемия чўзилишининг асосий омили бу касал бўлмаган одамлар ҳисобаланади.

«Ўртача ҳисобда барча мамлакатларда касал бўлмаганлар сони нисбатан кам, аммо Хитойда бунинг акси. Уларнинг танлаган стратегиясига кўра, касал бўлмаганлар жуда кўп», — деган Волчков. Шунингдек, у вирусга чалинмаганлар инфекциянинг мутацияланишига сабаб бўлишини айтган.

«Улар вирус ривожланиши, мутацияга учраши, янги вирус юзага келиши ва аввалгисига ўхшамаслигига имкон беради. Эҳтимол, бу ковиднинг енгил шакли бўлади, чунки иммунитет тизими инфекцияни танийди», — деган тиббиёт фанлари номзоди.

Аввалроқ Билл Гейтс пандемияни ўзгартириши мумкин бўлган жараённи айтганди. Шунингдек, россиялик вирусолог пандемия 2022 йил тугамаслигини тушунтирганди.