Президент видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда
Бош вазир ўринбосарлари ва ҳокимлар 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот беради
Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизими натижадорлигини ошириш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, тадбиркорликни ривожлантириш учун 500 миллион доллар ва 2 триллион сўмдан зиёд маблағлар йўналтириш белгилаб олинган. Шунингдек, айни пайтда тадбиркорларни энг безовта қилаётган солиқ маъмурчилиги, текширувлар, рухсатномаларни соддалаштириш, бюрократия ва коррупцияга йўл қўймаслик каби чоралар ҳам белгилаб олинди.
«Бугун эса бош вазир ўринбосарлари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 2 та энг муҳим масала бўйича ҳисобот берадилар: ҳоким ёрдамчилари 3 ойлик фаолиятининг дастлабки натижалари ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича биринчи чоракда амалга оширилган ишлар», — деди Президент сўзининг аввалида.
Аввалроқ Ўзбекистонда ҳоким ёрдамчиларига қатор имтиёзлар берилгани маълум қилинганди. Шунингдек, ҳоким ёрдамчиларига қанча маош тўланиши маълум бўлган.