Жаҳон - 15:24 · 19.04.2022

Россия Қирғизистонда биолаборатория ташкил қилмоқчи

Қирғизистон ва Россия Соғлиқни сақлаш вазирликлари соҳада ҳамкорликни ривожлантириш доирасида биолаборатория ташкил этишни муҳокама қилди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Фото: «Total.kz»

Маълум қилинишича, томонлар Қирғизистонда BSL3 биологик лабораториясини ташкил этиш юзасидан фикр алмашган. Бироқ Бишкек бу лойиҳани амалга оширишга қарши чиққан. Томонлар юқумли касалликларни қўшма тадқиқотлар орқали ўрганиб, улар тарқалишининг олдини олиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилган.

Аввалроқ Россия АҚШнинг Украинадаги биолабораторияси ҳақида янги маълумот аниқлаганди. Шунингдек, АҚШ Украинада биолабораториялар мавжудлигига муносабат билдирган.