Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Кировский туманида давлатлараро қидирувда бўлган ўзбекистонлик йигит қўлга олинди. Бу ҳақда «78.ru» хабар берди.
Фото: «Global Look Press»
Маълум қилинишича, 21 ёшли Фарғона вилоятида туғилган йигит 15 апрель куни соат 14:45 да (Москва вақти билан) Маршал Жуков шоҳ кўчасида тўхтатилган. У 2021 йил сентябрь ойида Фарғонада фоҳишахона ташкил қилганликда айбланмоқда. Қўлга олинган шахс қамоққа олинган, кейинроқ у қидирувга берган томонга топширилади.