Жаҳон - 7:33 · 19.04.2022

Шимолий Корея ядро синовларини қайта тиклади — фото

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин мамлакатнинг ядровий салоҳиятини оширишга қаратилган янги турдаги тактик бошқариладиган қуролни синовдан ўтказди. Бу ҳақда «Wall Street Journal» хабар берди.

Фото: «KCNA»

Келтирилишича, Шимолий Корея ядро дастурини 2017 йилда расман якунлаган эди. Эндиликда мамлакатда ядро синовлари қайта бошланган. Бундан ташқари, Ким март ойида ракета учириш орқали қитъалараро баллистик ракета синовларига қўйилган ихтиёрий мораторийни бузган.

Фото: «KCNA»

Жанубий Корея ҳарбийлари 17 апрель куни КХДР шимоли-шарқий қирғоқдан денгизга иккита снаряд учиргани, улар тахминан 110 километр масофани босиб ўтганини маълум қилган. Синовни олиб боришда Ким «мамлакат мудофаа қобилиятини янада ошириш ва ядровий кучларга қарши курашиш бўйича муҳим  кўрсатмалар берган».

Фото: «KCNA»

Таъкидланишича, Шимолий Корея қисқа масофали баллистик ракеталарни ишлаб чиқармоқда. Таҳлилчилар улар ракеталарга қарши мудофаа тизимидан қочиш ва уруш содир бўлган тақдирда, жанубдаги нишонларни уришга мўлжалланганини айтмоқда.

Фото: «KCNA»

Аввалроқ Шимолий Кореянинг ядровий полигонида фаоллик кучайгани маълум қилинганди. Шунингдек, мамлакатда янги ҳарбий қуролни синовдан ўтказилган.