Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга нисбатан жарима жазоси тайинланди

Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов 15 суткага қамалгани ҳақида маълумот тарқалган. Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдирганди. Маълумотларга кўра, сиёсатшуносга нисбатан жарима жазоси тайинланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Facebook / @Kamoliddin Rabbimov

Маълум қилинишича, 2022 йил 18 апрель куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида К. Раббимов (1977 йилда Самарқанд вилоятида туғилган) ва Ш. Самандаров (1997 йилда Хатирчи туманида туғилган) га нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган.

Аниқланишича, 2022 йил 17 апрель куни К. Раббимов ва Ш. Самандаров Тошкент савдо маркази (Шайхонтоҳур тумани) олдидаги жамоат жойида шовқин қилиб туришган вақтда шу ерда хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимлари келиб, уларнинг шахсини аниқлаш мақсадида ИИБ биносига таклиф қилишганда, уларга қаршилик кўрсатиб, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармасдан, уларни омма олдида ҳақорат қилган.

Ҳуқуқбузарлар К. Раббимов ва Ш. Самандаровнинг ҳаракатлари ишда мавжуд тўпланган далиллар, жабрланувчи З. Турсуновнинг аризаси, гувоҳларнинг тушунтириш хатлари ва бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топган.

Суднинг қарорига кўра: К. Раббимов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик), 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми ва 195-моддаси (ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) га асосан узил-кесил 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ш. Самандаров Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Ушбу қарор устидан К. Раббимов томонидан келтирилган апелляция шикояти Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида кўриб чиқилиб, 2022 йил 18 апрелдаги жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг К. Раббимовга нисбатан чиқарилган қарори ўзгартирилган.

«Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2022 йил 18 апрелдаги қарори билан К. Раббимовга узил-кесил базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланиб, апелляция шикояти қаноатлантирилди. Қарорнинг қолган қисми ўзгаришсиз қолдирилди», дейилади хабарда.

Аввалроқ Россиялик саёҳатчи-блогер Максим Лимар квадрокоптер туфайли Ўзбекистондан Новосибирскка уча олмаганди. Шунингдек, Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани суди фуқаро С.Б.га Президентни ҳақорат қилгани учун 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаганди.

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Янгиликлар17:49 | 22.3.23
Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Янгиликлар17:21 | 22.3.23
Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Янгиликлар16:53 | 22.3.23
Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Янгиликлар16:25 | 22.3.23
Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Мақолалар15:57 | 22.3.23
Францияда пенсия ислоҳотига қарши намойишлар ортидан Париж кўчалари чиқиндиларга ботмоқда — фото
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади
Янгиликлар15:29 | 22.3.23
Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

Муҳим хабарлар

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023

Истанбул Жаҳон хор мусиқаси симпозиумига мезбонлик қилади

16:53 · 22.03.2023

Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорлари рўйхати эълон қилинди

16:25 · 22.03.2023

Ўзбекистонда маҳалла назорати ва маҳалла раиси сўрови институтлари ташкил қилинади

15:29 · 22.03.2023

Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулги — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?

13:37 · 22.03.2023

Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ўзбекистонлик мукофотланди

13:09 · 22.03.2023

Афғонистон ва Покистонда зилзила оқибатида 11 киши ҳалок бўлди

12:56 · 22.03.2023

Шавкат Мирзиёев маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик йўллади

12:13 · 22.03.2023

Ўзбекистонда 23 март куни ҳарорат 28 даражагача кўтарилади

11:45 · 22.03.2023