Тошкент ҳокимлиги огоҳлантирган кучли шамол нега кузатилмади?
Тошкент шаҳри ҳокимлиги кучли шамол ва ёмғир кузатилиши ҳақида огоҳлантирганди. «Bugun.uz» тунда кучли шамол кузатилмагани сабаб «Ўзгидромет» матбуот котиби билан боғланиб, изоҳ олди.

Келтирилишича, пойтахт ахборот хизмати эълон қилган хабарда кучли шамол кузатилиши санасида хатолик кетган. Шамол кучайиши 19 апрель тунда кузатилиши мумкин.
«Бу ўзимиз эълон қилган маълумот. Шамол кечагидан эмас, бугун тунда бошланади. Аввал ҳам эълон қилганмиз салқин ҳаво массаси кириб келишини», — дейди Муниса Аскарова.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги эълон қилган огоҳлантиришда шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкинлиги айтилган. Шунингдек, уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши мумкинлиги таъкидланган.