Тошкентда банк-молия технологиялари соҳасида халқаро форум бўлиб ўтади
Тошкент шаҳрида 25–26 май кунлари Марказий банк кўмагида банк–молия технологиялари соҳасида халқаро форум бўлиб ўтади.
Маълум қилинишича, Халқаро ПЛАС-форумининг стратегик мақсади — банк-молия технологиялари соҳасида халқаро ҳамкорликка қўшимча туртки бериш, Ўзбекистон иқтисодиётига янги, жумладан, халқаро истиқболли лойиҳаларни жорий этишдан иборат. Форум онлайн ва офлайн чакана савдони ривожлантиришга, уни янада трансформация қилишга ёрдам беради.
Ҳавола орқали Форум ҳақида видеоанонс форматида батафсил.
ПЛАС-Форум ўзи нима? Бу:
- банк ва чакана савдо ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг долзарб масалалари;
- ўз тажрибаларини баҳам кўришга тайёр бўлган соҳа мутахассислари;
- инновациялар кўргазмасида ўзининг ноёб маҳсулотларини намойиш этувчи етакчи компаниялар учрашувидир.
Икки кунлик форумнинг батафсил дастури билан ҳавола орқали танишишингиз мумкин.