Жаҳон - 19:31 · 19.04.2022

Туркманистонда отлар ўртасида гўзаллик танлови бўлиб ўтди — фото

Туркманистонда туркман оти байрами доирасида ахалтака отлари ўртасида гўзаллик танлови бўлиб ўтди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Turkmenportal»

Маълум қилинишича, отлар ўртасидаги танлов ҳар йили бўлиб ўтади. «Мен учинчи йилдан бери ҳакамлар ҳайъатига раҳбарлик қилмоқдаман. Бу жуда қийин жараён. Чунки барча ахалтака отлари чиройли кўринишга эга. Улар кайфиятига қараб турли ўйинлар ўйнаши мумкин. Ташқи кўринишдан ташқари бошқа мезонлар ҳам бор: ўзини тутиши, отнинг наслчиликка бўйсуниши, буйруқни қандай бажариши ва, албатта, юриши. Булар баҳолаш мезонида инобатга олинади», — деган ҳакамлар ҳайъати раҳбари Сарағт Бабаев.

Фото: «Turkmenportal»

Таъкидланишича, Пётр рус-швед урушида ахалтака отида жанг қилган. Александр Македонскийнинг машҳур оти «Буцефал» ҳам ахалтака ҳисобланган.

Фото: «Turkmenportal»

«Мусобақада Гадамли оти билан қатнашяпман. Отнинг асосий хусусиятларидан бири унинг оч жигарранг рангидир. Шунингдек, у рақсга тушиши ва икки оёқда юриши мумкин. Отни бир йил давомида ушбу мусобақага тайёрладик ва у биринчи ўринни эгаллаши ниятидамиз, – дейди чорвадор Довран Амангелдиев.

Фото: «Turkmenportal»

Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан маъқулланган танловда ҳар бир отбоқувчи иштирок этиши мумкин. Энг яхши 20 та иштирокчи финалга йўл олади. Ҳакамлар ҳайъати аъзоларига натижаларни сарҳисоб қилиш учун бир неча кун керак бўлади, чунки баҳолаш мезонлари жуда кўп.

Фото: «Turkmenportal»
Фото: «Turkmenportal»

Аввалроқ Қозоғистонда қўйлар ўртасида гўзаллик танлови бошланганди.