Фотогалерея - 23:58 · 19.04.2022Вайроналар орасида ифторлик қилаётган суриялик оила, отлар ўртасида гўзаллик танлови, 61 ёшли орангутан — 19 апрель суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Фото: «Turkmenportal»Туркманистонда туркман оти байрами доирасида ахалтака отлари ўртасида гўзаллик танлови бўлиб ўтди.
Фото: «AFP»Ҳиндистоннинг Амритсар шаҳрида рикша ҳайдовчиси тушки иссиқда дам олмоқда.
Фото: «Anadolu Agency»13 ёшли тўйиб овқат емайдиган яманлик бола. Яманда БМТга кўра, дунёдаги энг оғир гуманитар инқироз ҳукм сурмоқда. Болалар тўйиб овқат емаслик ва очликдан ҳалок бўлмоқда.
Фото: «PA»«The Ascent» фильмининг чиқиши учун Англиядаги Дервент кўли устидаги проекция.
Фото: «Anadolu Agency»Суриянинг Идлиб шаҳрида ҳукумат кучлари томонидан вайрон қилинган уйда ифторлик қилаётган оила.
Фото: «Getty Images»Гамбургдаги Хагенбек ҳайвонот боғида 61 ёшга тўлган орангутан.
Фото: «EPA»АҚШ президенти Жо Байден ҳамда биринчи хоним Жилл Байден пасха байрами муносабати билан Оқ уй балконидан меҳмонлар билан саломлашмоқда.
Фото: «EPA»Ҳар баҳорда шу бўлар такрор. Россия пойтахти Москвада «Ғалаба» байрамига тайёргарлик кўрилмоқда.
Фото: «TASS»Бразилияда самба мактаби раққосалари карнавалга тайёргарлик кўрмоқда.
Фото: «TASS»Приморий ўлкасидаги Кит бухтасидаги тюленлар.
Фото: «TASS»Қозонда синхрон сузиш бўйича Россия чемпионати ўтказилмоқда.