Жаҳон - 20:00 · 19.04.2022

Хитойдаги корона вазият бўйича маълумот берилди

Хитойда 18 апрелда 21,6 мингта коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу мамлакатда 6 апрелдан бери кузатилган энг паст кўрсаткич саналади.

Фото: «Reuters»

Келтирилишича, сўнгги 24 соат ичида ковидни юқтирган 3316 кишида ковид белгиларидан иситма, йўтал, дармонсизлик кузатилган. Улардан 19 нафари хориждан келган, 3297 нафари мамлакатдагилар ҳисобланади. Энг кўп касалланганлар Шанхайда (3084 та), шунингдек шимоли-шарқий Цзилинь (88) ва Хэйлунцзян (64) провинцияларида қайд этилган.

Қолган 18 284 киши касалликнинг смптомсиз ташувчиси бўлиб, улардан 97 нафари хориждан келган, 18 187 нафари мамлакат ичида қайд этилган. Бу турдаги беморларнинг энг кўпи Шанхай (17 332), Цзилинь (384), Цзянсу (122) провинцияларида аниқланган.

Расмийлар сўнгги 24 соат ичида еттита ўлимни қайд этган. Уларнинг барчаси Шанхайда кузатилган.

Аввалроқ Хитойда ковидга чалиниш бўйича суткалик рекорд ўрнатилганди. Шунингдек, мамлакатда «омикрон»нинг янги варианти аниқланган.

Bugun — LIVE