Илм-фан - 19:54 · 20.04.2022

Америкалик биологлар «Moderna» вакцинасининг ножўя таъсирини аниқлади

Америкалик молекуляр биологлар коронавирусга қарши «Moderna» вакцинасида ножўя таъсирни аниқлади. Бу ҳақда «Sputnik» хабар берди.

Фото: «Voice of America»

Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, препарат иммунитет тизимида полиэтиленгликолга (синтетик полимер) антитаначалар ишлаб чиқаришга олиб келиши мумкин. Мутахассислар ўнлаб одамларнинг иммун ҳужайралари ва қон зардоби намуналарини ўрганган.

Биринчи гуруҳдаги одамлардан «Pfizer» ва «Moderna» препаратлари билан эмланишидан олдин таҳлил олинган. Иккинчи гуруҳда эса бу эмлангандан кейин амалга оширилган. Шу тариқа вакциналарнинг полиэтилен гликол молекулаларига организмнинг реакцияси ўрганилган. «Moderna» билаб эмланган кўнгиллиларда қонда синтетик полимерга антитаначалар кўпайган.

Таъкидланишича, олимлар тадиқотни давом эттириш ниятида. Бу мазкур реакцияга нима сабаб бўлгани ва соғлиқ учун қанчалик хавфли эканини тушунишга ёрдам беради. Яқинда сингапурлик мутахассислар РНК вакциналарининг жиддий ён таъсирини аниқлаган, бу ёш эркакларда қайд этилган. Кўплаб тадқиқотлардан сўнг, олимлар дорилар юрак тўқималарининг яллиғланишига олиб келишини хулоса қилган.

Аввал ҳам вакциналарнинг ножўя таъсири ўрганилганди. Шунингдек, Россияда янги «Конвасэл» вакцинаси руйхатдан ўтганди.