Илм-фан - 19:53 · 20.04.2022

Коронавируснинг инсон руҳиятига таъсири маълум қилинди

Коронавирус билан касалланган одам тузалганидан кейин бир неча ой ўтгач, руҳий муаммоларга дуч келиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «azh.kz»

Россиялик психиатр Георгий Костюк касаллик қанчалик енгил кечса, у шунчалик хавфли асоратларни келтириб чиқаришини айтган.

«Дарвоқе, кўп одамлар касалликни юриб ўтказган ва антитаначалар ривожланганини аниқлаган. Албатта, инфекциянинг оғир кечиши ва оқибатлари ўртасида боғлиқлик бор, бироқ ковиднинг енгил шакли ҳам руҳият учун салбий оқибатларга олиб келади», — дейди Костюк.

Шунингдек, мутахассис беморда коронавирусдан кейин ҳеч қандай аломат ёки ўзгаришлар сезилмаса ҳам, ўз соғлиғига, жумладан, руҳий саломатлигига эҳтиёт бўлиши кераклигини таъкидлаган.

Аввалроқ кимларнинг эмланганидан кейин ковидга чалиниш хавфи ошиши маълум бўлганди. Шунингдек, коронавируснинг қандай кечишини аниқлаш йўли топилганди.