Илм-фан - 19:52 · 20.04.2022

Ковид кўриш қобилиятининг йўқолишига олиб келиши мумкин

АҚШ олимлари кўришнинг тўсатдан йўқолиши ва коронавирус ўртасида боғлиқлик борлигини аниқлади. Бу ҳақда «Медик Форум» хабар берди.

Фото: «Medical News Today»

Маълум бўлишича, COVID-19 қон томирлари ва тўр парда веналарига таъсир қилади, бу эса кўрликка олиб келади. Буни аниқлаш учун тадқиқотчилар кўришда муаммоси бўлмаган 432 515 нафар беморнинг маълумотларни ўрганган. Ковид ташхиси қўйилган баъзи беморларда кўриш қобилиятининг пасайиши кузатилган. Касаллик фонида унинг хавфи 2 ҳафтадан 26 ҳафтагача 47 фоизга ошган. Шу билан бирга, кўз тўр веналарнинг зарарланиши ҳам аниқланган.

Мутахассислар ковид кўзга салбий таъсир қилишини аниқлаган бўлса-да, тадқиқотда тўр парда томирларининг зарарлаши 333 мингтадан биттада, тўр парда веналарининг зарарланиши эса ҳар 82 мингтадан биттада кузатилган.

Аввалроқ «омикрон»га чалинган одамлар овозини йўқотиши мумкинлиги маълум қилинганди. Шунингдек, коронавирус инфекцияси Гийен-Барре синдромининг ривожланишига сабаб бўлиши айтилган.