12:12 | 20.04.22 200

Навоийда «ГАИ»га пора таклиф қилган ҳайдовчи пулни ютиб юборди

Тиббиёт ходимлари унинг ошқозонидан пулни чиқариб олган

Навоий вилояти «Карнаб» кузатув блок постида «ГАИ»га пора таклиф қилган ҳайдовчи пулни ютиб юборди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Навоий вилояти ИИБ

Маълум бўлишича, постда хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори «Nехiа» автомашина ҳайдовчиси М.А. хавфсизлик камаридан фойдаланмасдан келаётгани учун тўхтатган. Жужжатлар текширилганда машинанинг давлат рақами ўзгартирилгани аниқланган. ЙПХ ходими тегишли тартибда ҳужжат расмийлаштириб, машинани жарима майдонига олиб борган. Ҳайдовчи унга машинасини қайтариш эвазига бир миллион сўм пора таклиф қилган.

Воқеадан бир кун кейин фуқаро инспектор билан учрашиб, унга 100 доллар берган. Аммо ҳайдовчи тезкор тадбир иштирокчиларини пайқаб қолиб, пулни ютиб юборган.

Тиббиёт ходимлари ёрдамида ҳайдовчининг ошқозонидаги пул чиқариб олинган. М.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси (Пора бериш) 1-банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Тошкентда ИИБ ходимлари пора олаётганда ушланганди. Улардан бири айбланувчига чора кўрмаслик эвазига 5000 доллар талаб қилган.