Илм-фан - 19:51 · 20.04.2022

Нима учун коронавирус мутацияланишдан тўхтамайди?

Россиялик олим нима учун коронавирус мутацияланишдан тўхтамаслигини маълум қилди. Бу ҳақда «МИР 24» хабар берди.

Фото: «Live Science»

«Роспотребнадзор» мутахассиси Александр Горелов бу вируснинг эволюция жараёни билан боғлиқлигини айтган.

«Коронавирус мутациялари на ‘омикронʼ ва на бошқа вариантда тўхтамайди. Бундай бўлиши ҳам мумкин эмас. Ҳеч ким янги штамнинг пайдо бўлишини инкор эта олмайди, чунки бу вируслар эволюциясининг табиий жараёнидир», — дейди Горелов.

Мутахассисга кўра, пандемияни бошлаб берган вируснинг биринчи тури ҳам янги штамларнинг шаклланишига сабаб бўлади.

Аввалроқ пандемия узайишига сабаб бўлувчи омил маълум қилинганди. Шунингдек, олимлар ковиддан кейинги симптомлар қанча вақт давом этишини аниқлаган.