Жамият - 11:40 · 20.04.2022

Ўзбекистонда ЯИМ ҳажми қанчага ўсгани маълум бўлди

Ўзбекистонда январь–март ойларида ялпи ички маҳсулот ҳажми жорий нархларда 162,8 триллион сўмга етди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2022 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ҳажми жорий нархларда 162,8 триллион сўмни ташкил этди. 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,8 фоизга ошди.

Қайд этилишича, 3 ойда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 4,6 миллион сўм (420 доллар)ни ташкил этиб, 2021 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,7 фоизга ўсган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йил давомида ЯИМ ўсиши 7 фоизга етиши кутилганди. Шунингдек, кейинги 2022–2026 йилларда ялпи ички маҳсулот ўсиш суръати 5–6 фоиздан кам бўлмаслиги режалаштирилган.