Жамият, Фарғона - 4:10 · 20.04.2022Ўзбекистонда зилзила содир бўлди
Фарғона вилоятининг 7 та ҳудудида 20 апрель куни зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Тошкент вақти билан 03:44 да (19.04.2022 йил, Гринвич бўйича 22:44 да) Тожикистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 39,24 градус шимолий кенглик; 70,69 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5. Чуқурлик 30 километр. Зилзила эпицентри Тошкентдан 258 километр жануби-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
- Сўх туманида 2-3 балл, 93 км.
- Ўзбекистон туманида 2 балл, 123 км.
- Бешариқ туманида 2 балл, 128 км.
- Риштон туманида 2 балл, 132 км.
- Фурқат туманида 2 балл, 140 км.
- Қўқон шаҳрида 2 балл, 145 км.
- Учкўприк туманида 2 балл, 145 км.
Аввалроқ ҳам — 18 апрель куни Фарғона вилояти Қува туманида 2 балли зилзила содир бўлганди.