Жаҳон - 8:07 · 20.04.2022

Қозоғистонда аҳоли номаълум вирусга чалинмоқда

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида маҳаллий аҳоли номаълум вирусдан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Келтирилишича, ПЗР тести салбий чиққан касалланганларда ҳарорат кўтарилмайди, томоқ оғриғи, йўтал, нафас қисиши, бўғимларда оғриғ кузатилади. Мазкур хасталикка чалинган Шинар Оразова бир ойда икки марта касалланганини айтган. Аёл совуқ ичимлик ичмагани, елвизакда қолмаганини таъкидлаган.

«Аввалига икки кун бурним оқди, кейин томоғим қичишди, хусусий тиббий марказга бордим, улар менда SARS борлигини айтди. Препарат ёзиб берди, ҳозир даволаняпман», — дейди у.

Яна юзлаб чимкентликлар худди шундай аломатлардан шикоят қилмоқда. Мутахассислар шаҳарда вирус айланиб юргани, биргина февраль ва март ойларида SARS билан касалланган 7962 та ҳолатни аниқлаганини айтган. Бу 2021 йилнинг шу ойларига нисбатан икки баробар кўпдир.

«Ўткир респиратор вирусли инфекция билан касалланганларнинг аксарияти, яъни 72,5 фоизи 14 ёшгача бўлган болалардир. 2021 йилнинг кузидан 2022 йилнинг баҳоригача грипп билан касалланган 16 та ҳолат, олти нафари болаларда қайд этилган», — дейди Чимкент СEС бўлими бошлиғи Жанар Жақсилиқова.

Чимкентликлар даволанишга узоқ вақт кетишидан шикоят қилмоқда. Мутахассислар буни ковиддан кейин иммунитети заифлашиши билан боғлаган.

Аввалроқ Қозоғистонда чегарадан ўтишда коронавирус чекловлари бекор қилингани ҳақида хабар берилганди.