Самарқанднинг Иштихон туманида сел кузатилди — видео
Самарқанд вилояти Иштихон туманига 19 апрель куни сел келди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, куннинг иккинчи ярмида туманнинг Боғихон маҳалласида кучли ёғингарчилик сабаб сел тошқинлари вужудга келган. Ички сув ариқларнинг етарли даражада мавжуд эмаслиги ҳамда мавжудлари ҳам тозаланмагани туфайли сел тошқини Боғихон қишлоғининг ички йўлларидан ўтиб кетган.
Ушбу вазият тўғрисида ФВБ ҳеч қандай хабар келиб тушмаган. Туман ФВБ масъул ходимлари вазият тўғрисида ижтимоий тармоқларда тарқалган видео орқали хабар топиб, ўрганиш ишларини олиб борган. Келтирилишича, сел тошқини фуқароларга ҳеч қандай зарар келтирмасдан оқиб ўтган.
Аввалроқ Тожикистоннинг Сурхондарё билан чегарадош қисмида 2 йигит сел келиши оқибатида ҳалок бўлганди.